«Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо ярим ҳимоячи Энцо Фернандеснинг Мадриднинг «Реал» клубига ўтишига тўсқинлик қилмоқчи. Бу ҳақда журналист Мигель Серрано хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, яқиндагина жамоани бошқара бошлаган испаниялик мутахассис футболчининг «Реал»га кетишига йўл қўймаслик учун қўлидан келган барча ишларни қилмоқда. Аммо агар «Челси» барибир аргентиналик футболчини сотадиган бўлса, Алонсо клуб раҳбариятидан унинг ўрнига «қаймоқранглилар» ярим ҳимоячиси Орельен Тчуаменини сотиб олишни сўрайди.
Якунланган мавсумда 25 ёшли Фернандес барча турнирларда жами 54 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 7 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.













