Кириш Регистрация
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
16/10 23:45 Фрозиноне 4-2 Сассуоло
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Романо «Реал»нинг Энцо Фернандес бўйича музокара ўтказаётгани ҳақидаги миш-мишларни рад этди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби «Челси» ярим ҳимоячиси Энцо Фернандеснинг трансфери бўйича музокаралар олиб бормаяпти. Бу ҳақда нуфузли инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.

Манбанинг хабарига кўра, тарқалган турли миш-мишларга қарамай, «Реал» ва «Челси» ўртасида ҳозирча ҳеч қандай музокаралар йўқ. «Қаймоқранглилар» лагерида аргентиналик футболчининг даражасини ҳақиқатан ҳам юқори баҳолашади, бироқ у клубнинг таркибни кучайтириш рўйхатидаги бешта номзоддан бири холос.

Якунланган клуб мавсумида 25 ёшли Фернандес барча мусобақаларда 54 та ўйинда иштирок этди. Ушбу баҳсларда ярим ҳимоячи 15 та гол урди ва 7 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Футболчининг «Челси» билан амалдаги меҳнат шартномаси 2032 йилнинг июнь ойига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 16:23, 30.06.2026.
Ўқилди: 1066 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик