«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ футболчиси Уэйн Руни «Бавария» ва Англия терма жамоаси ҳужумчиси Ҳарри Кейнни «қизил иблислар» таркибида кўришни исташини маълум қилди.
«Менимча, бундай вариант ҳамма учун қизиқ бўларди. Эшитинг, агар Ҳарри Кейн «Бавария»да қолмаса, мен уни «Манчестер Юнайтед»да кўришни хоҳлардим. Агар у бизни эшитаётган бўлса, шуни айтмоқчиман: «Ҳарри, сени бу ерда Ширернинг рекорди кутмоқда. «Манчестер Юнайтед»га аввалги шуҳратини қайтаришга ёрдам бер!»
Бир тасаввур қилинг: Ҳарри Кейн Бундеслигада ғолиб чиқди, «Барселона»га ўтди ва Ла Лигада чемпион бўлди... лекин қалбининг туб-тубида у барибир Премьер-лигада ҳам чемпион бўлишни хоҳлайди. Ва мана у «Манчестер Юнайтед»га ўтмоқда — айнан у клубни совринга етаклай олади», — дея Рунининг сўзларини келтиради BBC.













