Кириш Регистрация
02/07 01:00 Бельгия 3-2 Сенегал
02/07 05:00 АҚШ 2-0 Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания 3-0 Австрия
03/07 04:00 Португалия 2-1 Хорватия
03/07 08:00 Швейцария 2-0 Жазоир
03/07 23:00 Австралия - Миср
04/07 03:00 Аргентина - Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия - Гана

Кукурелья: «Родрини «Реал»да кўришни хоҳлардим»

Баҳо:
+ | -

Яқинда «Реал» билан шартнома имзолаган испаниялик ҳимоячи Марк Кукурелья миллий терма жамоадошларидан кимни «қаймоқранглилар» сафида кўришни исташи ҳақида ўз фикри билан ўртоқлашди.

«Испания миллий терма жамоасидан кимни Мадриднинг «Реал» клубига трансфер қилган бўлардим? Родрини», — дея баёнот берди футболчи матбуот анжуманида.

Кукурелья 2026 йилнинг 15 июнида Лондоннинг «Челси» клубидан Мадриднинг «Реал» жамоасига расман ўтган эди. Ҳимоячи 2032 йилнинг июнигача мўлжалланган шартномага имзо чеккан. Родри эса 2019 йилдан бери «Манчестер Сити» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Якунланган мавсумда у барча турнирларда 33 та ўйинда майдонга тушиб, иккита гол урди.

Айни пайтда ҳар икки футболчи 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этаётган Испания терма жамоаси ихтиёрида бўлиб турибди.

Киритилди: 20:07, 30.06.2026.
Ўқилди: 986 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик