Кириш Регистрация
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар 1-2 Норвегия
01/07 02:00 Франция 3-0 Швеция
01/07 06:00 Мексика 2-0 Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР
02/07 01:00 Бельгия - Сенегал
02/07 05:00 АҚШ - Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания - Австрия

«Ньюкасл» Ливраментонинг тикланиш муддатини маълум қилди

Баҳо:
+ | -

«Ньюкасл Юнайтед» ўзининг расмий сайтида Англия терма жамоаси ҳимоячиси Валентино Ливраментонинг болдир мушаги жароҳатидан кейин тикланиш муддатлари ҳақида хабар берди.

Футболчи аввалроқ муваффақиятли операция қилинган эди. Унинг янги мавсум олдидан ўтказиладиган тайёргарлик йиғинлари вақтида жамоа билан машғулотларга қайтиши кутилмоқда. Эслатиб ўтамиз, ҳимоячи олган жароҳати туфайли 2026 йилги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборишга мажбур бўлди.

Ўтган клуб мавсумида Ливраменто 26 та учрашувда майдонга тушиб, битта голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг айни пайтдаги бозор қиймати 45 миллион еврони ташкил этади. Ҳимоячи «Челси» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади, у катталар даражасида аввалроқ «Саутгемптон» шарафини ҳимоя қилган.

Киритилди: 20:48, 30.06.2026.
Ўқилди: 686 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик