Кириш Регистрация
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар 1-2 Норвегия
01/07 02:00 Франция 3-0 Швеция
01/07 06:00 Мексика 2-0 Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР
02/07 01:00 Бельгия - Сенегал
02/07 05:00 АҚШ - Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания - Австрия

“Манчестер Сити” марокашлик футболчининг вакиллари билан музокара ўтказди

Баҳо:
+ | -

“Манчестер Сити” клуби “Лилль” ҳамда Марокаш миллий жамоаси ярим ҳимоячиси Айюб Буадди бўйича дастлабки музокараларни ўтказди. Инглиз клуби раҳбарияти футболчи келажакда жамоанинг етакчиларидан бири бўлишига ишонмоқда. Шу боис ушбу трансферни амалга оширишни мақсад қилган. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.

Манбага кўра, айни пайтда Айюбга Европанинг тўртта клуби қизиқиш билдирмоқда. Улар қаторида “ПСЖ” ҳам бор, бироқ парижликлар эътиборини бошқа трансферларга қаратгани сабабли марокашлик футболчини сотиб олиш бўйича музокараларни вақтинча тўхтатган. “Манчестер Сити” эса унга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Клуб раҳбарияти уни харид қилган тақдирда ҳам, 2027/2028 йилги мавсум бошлангунига қадар яна “Лилль”да қолдириш режасини кўриб чиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Айюб Буадди айнан “Лилль” тарбияланувчиси ҳисобланади. Ярим ҳимоячи ўтган мавсум жамоа сафида жами 42 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатмага муаллифлик қилган. Футболчи айни пайтда Марокаш миллий жамоаси сафида ЖЧ-2026 да иштирок этмоқда. Турнирнинг 1/16 финалида Марокаш Нидерландия устидан ғалаба қозонди (асосий ва қўшимча вақт — 1:1, пенальтилар сериясида — 3:2). Энди жамоа 4 июль куни 1/8 финал доирасида Канада билан куч синашади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:23, 30.06.2026.
Ўқилди: 1222 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик