Кириш Регистрация
02/07 01:00 Бельгия 3-2 Сенегал
02/07 05:00 АҚШ 2-0 Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания - Австрия
03/07 04:00 Португалия - Хорватия
03/07 08:00 Швейцария - Жазоир
03/07 23:00 Австралия - Миср
04/07 03:00 Аргентина - Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия - Гана

Алекс Баэна: «Психолог бўлмаганида, мен ЖЧда бўлмасдим»

Баҳо:
+ | -

Испания терма жамоаси ва «Атлетико» ярим ҳимоячиси Алекс Баэна психолог билан ишлаш унинг фаолиятига қандай таъсир кўрсатгани ҳақида гапириб берди.

Яқиндагина футболчи Федерико Вальверде билан содир бўлган воқеа уни ҳатто футболдан кетиш ҳақида ўйлашга мажбур қилгани ва бу жуда оғир давр бўлганини эслади:

«Ҳа, чунки бу менинг Ла Лигадаги биринчи мавсумим эди. Телевидение, матбуот ва радиода қилаётган ҳар бир ишингизни танқид қилишларини кузатиш, оилангизга таҳдидли хабарлар юборишлари, эрталабдан қўнғироқ қилиб, ўлим билан қўрқитишлари... Мен улар учун ўзимдан кўра кўпроқ қайғурдим.

Мен интервьюлар ва телевидение дунёсига озгина бўлса-да кўниккан эдим, лекин яқинларимнинг ҳар куни ўлим таҳдидлари ва ҳақоратли хабарлар олаётганини кўриш чидаб бўлмас эди».

Баэна бундай мураккаб вазиятдан қандай чиқиб кетганини қуйидагича тушунтирди:

«Оилам ва дўстларимнинг меҳри, энг муҳими, психологимнинг ёрдами туфайли. Биз жуда кўп ишладик, у мени қийин вазиятда ташлаб қўймади ва ҳаммаси изига тушиб кетиши учун бор кучимизни ишга солдик.

Мен буни доим айтаман. Менда диетолог, фитнес-мураббий ва физиотерапевтдан иборат ажойиб ишчи жамоа бор, улар мен учун худди оиламдек бўлиб қолишган. Аммо шуни аниқ айта оламанки, агар психологим бўлмаганида, мен ҳозир бу ерда жаҳон чемпионатида бўлмасдим».

Киритилди: 16:23, 01.07.2026.
Ўқилди: 348 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик