Кириш Регистрация
02/07 01:00 Бельгия 3-2 Сенегал
02/07 05:00 АҚШ 2-0 Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания 3-0 Австрия
03/07 04:00 Португалия 2-1 Хорватия
03/07 08:00 Швейцария 2-0 Жазоир
03/07 23:00 Австралия - Миср
04/07 03:00 Аргентина - Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия - Гана

«Атлетико» президенти Альвареснинг кетиш ҳақидаги гапларига жавоб берди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Атлетико» клуби президенти Энрике Сересо ҳужумчи Хулиан Альварес билан боғлиқ вазиятга муносабат билдирди. Аввалроқ аргентиналик футболчи «орзусини амалга ошириш» учун клубни тарк этмоқчи эканлигини оммавий равишда эълон қилган эди, бироқ раҳбариятнинг позицияси ўзгаришсиз қолмоқда.

«Ҳаммасидан хабарингиз бор: у «Атлетико» футболчиси ва «Атлетико» футболчиси бўлиб қолади. Унинг баёноти бизни ҳайратда қолдирди ва биз ўз вазифамизни бажардик — у «Атлетико» ўйинчиси эканлигини, бизда ҳеч кимдан ҳеч қандай таклиф йўқлигини айтдик. Ҳатто таклифлар бўлган тақдирда ҳам, биз уни сотишни хоҳламаймиз ва бунга тайёр эмасмиз, тамом-вассалом», — дея Сересонинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Marca нашри.

Альвареснинг «Атлетико» билан шартномаси 2030 йилнинг ёзигача амал қилади. Ўтган мавсумда 26 ёшли форвард барча турнирларда 52 та ўйинда майдонга тушиб, 20 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди. Футболчига «Барселона» клуби қизиқиш билдирмоқда.

Киритилди: 17:13, 01.07.2026.
Ўқилди: 836 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик