Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Фабрицио Романо: Юрген Клопп Германия терма жамоасини бошқаришга тайёр

Баҳо:
+ | -

Дортмунднинг «Боруссия» ва «Ливерпуль» клублари собиқ бош мураббийи Юрген Клопп Германия терма жамоасида ишлашдан манфаатдор, дея хабар бермоқда таниқли журналист ва инсайдер Фабрицио Романо Х ижтимоий тармоғида. Манбанинг хабарига кўра, мураббийлик фаолиятида танаффус қилган Клопп, агар Германия футбол иттифоқи уни таклиф қилса, ишга қайтишга қарши эмас.

Шу билан бирга, Германия терма жамоасининг амалдаги бош мураббийи Юлиан Нагельсман миллий жамоада қолишни истаётгани қайд этилган.

Германия Жаҳон чемпионати—2026нинг 1/16 финалида Парагвай терма жамоасига мағлуб бўлиб (1:1, пенальтилар бўйича 3:3), турнирни тарк этди. Мусобақа 19 июль куни якунига етади.

Киритилди: 17:24, 01.07.2026.
Ўқилди: 675 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик