Кириш Регистрация
01/07 02:00 Франция 3-0 Швеция
01/07 06:00 Мексика 2-0 Эквадор
01/07 21:00 Англия 2-1 Конго ДР
02/07 01:00 Бельгия 3-2 Сенегал
02/07 05:00 АҚШ 2-0 Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания - Австрия

Камада АПЛда қолишни ЕЧЛдан устун қўймоқда

Баҳо:
+ | -

Япония терма жамоаси ярим ҳимоячиси Даичи Камада Жаҳон чемпионатини тарк этганидан сўнг ўз келажаги ҳақида гапирди.

Японияликлар турнирдаги иштирокларини 1/16 финал босқичида Бразилияга 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб якунлашди. Камаданинг «Кристал Пэлас» билан шартномаси 30 июнь куни ўз ниҳоясига етди.

«Очиғини айтсам, мен учун «Кристал Пэлас»дан устунроқ фақат топ-клублар бор, холос. Биз еврокубокларда ўйнаяпмиз, бу — Лондон. Оилам бу ердаги ҳаётга тўлиқ кўникиб бўлган. Барча омилларни ҳисобга олсак, «Кристал Пэлас»дан яхшироқ клуб топиш жуда қийин», — дея футболчининг сўзларини келтиради Soccer Digest нашри.

«Ҳозирги вақтда Англия чемпионатида тўп суриш мен учун Чемпионлар лигасида ғолиблик учун курашиш билан бир хил аҳамиятга эга. Ҳа, ҳали ҳеч нарса ҳал бўлгани йўқ, лекин мен вазиятга айнан шундай нигоҳ билан қарамоқдаман», — дея қўшимча қилди Камада.

Камада «бургутлар» сафида 2024 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жамоа билан бирга Англия Кубоги ва Суперкубогини, шунингдек, УЕФА Конференциялар лигасини қўлга киритган.

Киритилди: 17:31, 01.07.2026.
Ўқилди: 573 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик