Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор

Алаба Испанияга қарши ўйин ҳақида: «Бу ўйин алоҳида аҳамиятга эга»

Баҳо:
+ | -

Австрия миллий терма жамоаси марказий ҳимоячиси Давид Алаба Жаҳон чемпионати – 2026 доирасидаги Испанияга қарши учрашув олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Жаҳон биринчилигининг 1/16 финал босқичидан ўрин олган ушбу учрашув 2 июль куни Инглвудда (АҚШ) бўлиб ўтади. Старт ҳуштаги Тошкент вақти билан соат 23:59да чалинади.

«Бу ўйин алоҳида аҳамиятга эга. Мен бу учрашувни интиқлик билан кутяпман. Испания терма жамоасида мен Ла Лигада кўп йиллар давомида бирга ўйнаган футболчилар жуда кўп. Бу қанчалик қийин бўлишини биламиз, чунки Испания – дунёдаги энг яхши терма жамоалардан бири ва бош совринни қўлга киритиш учун асосий фаворитлардандир», – дея ҳимоячининг сўзларини келтиради Marca.

ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида австрияликлар Жазоир ва Иорданияни ортда қолдириб, аммо Аргентинага имкониятни бой берган ҳолда иккинчи ўринни эгаллашди.

Киритилди: 19:21, 01.07.2026.
Ўқилди: 639 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик