Бугун, 1 июль куни футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг 1/16 финал учрашуви бўлиб ўтади, унда Англия ва ДР Конго терма жамоалари тўқнаш келишади. Старт ҳуштаги Тошкент вақти билан соат 21:00 да чалинади.
Жамоаларнинг бошланғич таркиблари:
Англия: Пикфорд, Спенс, Гехи, Конса, О'Райли, Райс, Андерсон, Беллингем, Рэшфорд, Мадуэке, Кейн.
ДР Конго: Мпаси-Нзо, Ван-Биссака, Туанзебе, Мбемба, Масуаку, Мукау, Мбуку, Мутуссами, Садики, Сипенга, Висса.
Англия терма жамоаси 7 очко билан L гуруҳида биринчи ўринни эгаллади. Жамоа Хорватия (4:2) ва Панама (2:0) устидан ғалаба қозонди, шунингдек, Гана билан дуранг ўйнади (0:0). ДР Конго терма жамоаси эса Португалия (1:1), Колумбия (0:1) ва Ўзбекистон (3:1) билан ўйинларда 4 очко жамғариб, K гуруҳидан учинчи ўрин билан плей-оффга йўл олди.













