Кириш Регистрация
03/07 04:00 Португалия 2-1 Хорватия
03/07 08:00 Швейцария 2-0 Жазоир
03/07 23:00 Австралия 1-2 Миср
04/07 03:00 Аргентина - Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия - Гана

Лапорта Альварес билан боғлиқ вазият ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» президенти Жоан Лапорта Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Хулиан Альварес билан боғлиқ вазият ҳақида гапирди. Бундан олдин аргентиналик футболчининг Каталония клубига эҳтимолий трансфери ҳақида хабар берилган эди.

«Атлетико» билан шахсан гаплашдим ва вазият нимада эканини аниқ тушунтирдим. Деку ушбу футболчи учун маълум бир суммадаги таклифни киритди. Футболчи аллақачондан бери «Барса»га ўтишни хоҳлашини биламиз. Биз бу таклифни «Атлетико»га бўлган тўлиқ ҳурмат билан қилдик. Улар бизга футболчини сотишни режалаштирмаётганликларини, чунки уларда муқобил вариант йўқлигини маълум қилишди. Мен эса агар уларда бундай вариант пайдо бўлса, таклифимиз кучида қолишини айтдим.

Биз ушбу таклифни ўзимиз зарур деб ҳисоблаганча кучида ушлаб турамиз, аммо «Атлетико» бу масала бўйича қандай қарор қабул қилишига қарам бўлиб қолмаймиз. Улар бизнинг ниятларимиздан хабардор, агар улар буни хоҳлашса, биз хурсанд бўламиз. Улар бизнинг максимал ҳурматимизга лойиқ, бизда ҳам институционал, ҳам шахсий даражада яхши муносабатлар шаклланган.

Охирги вақтларда бўлган баъзи реакциялар борки, уларни хотиржам таҳлил қилиб чиқмоқчиман, аммо вазият шундай: таклиф мавжуд. Агар биз буни мақсадга мувофиқ деб ҳисобласак, уни кучида қолдиришга тайёрмиз, бунинг иложи бор. Умид қиламанки, агар уларда муқобил вариант пайдо бўлса, «Атлетико» «Барса»нинг таклифини инобатга олади. Таклифнинг амал қилиш муддати чексиз эмас, воқеалар ривожига қараб бу масаладаги позициямизни маълум қилиб борамиз», — деди Лапорта янги президентлик муддатига киришиш муносабати билан ўтказилган инаугурация маросимида.

Жоан Лапорта 2026 йилнинг март ойида қайтадан «Барселона» президенти этиб сайланган эди. У Каталония клубини беш йил давомида, 2031 йилгача бошқаради.

Киритилди: 19:50, 01.07.2026.
Ўқилди: 2088 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик