Кириш Регистрация
01/07 02:00 Франция 3-0 Швеция
01/07 06:00 Мексика 2-0 Эквадор
01/07 21:00 Англия 2-1 Конго ДР
02/07 01:00 Бельгия 3-2 Сенегал
02/07 05:00 АҚШ - Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания - Австрия

«Арсенал» «Барселона»га Салибанинг нархини маълум қилди

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» ҳимоячиси Вильям Салиба бошқа клубларнинг эътиборини тортишда давом этмоқда.

Журналист Экрем Конурнинг берган маълумотига кўра, франциялик футболчини ўз сафига қўшиб олиш учун курашга «Барселона» ҳам қўшилган. «Кўк-анорранглилар» анчадан бери ўйинчи атрофидаги вазиятни кузатиб келаётган «Реал Мадрид» ва «ПСЖ» клублари қаторидан жой олди. «Канонирлар» эса ўз ҳимоячисини қўйворишни исташмаяпти — Лондон клуби Салибани 150 миллион евродан камига қўйиб юбормайди.

Вильям Салиба 2019 йилда «Сент-Этьен»дан «Арсенал»га 30 миллион евро эвазига кўчиб ўтган эди. Унинг амалдаги шартномаси 2030 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. 2025/2026 йилги мавсумда франциялик ҳимоячи Лондон клуби сафида барча турнирларда 50 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 20:37, 01.07.2026.
Ўқилди: 2260 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик