Таниқли британиялик журналист ва телекўрсатув бошловчиси Пирс Морган Франция миллий терма жамоасининг ЖЧ-2026даги иштироки ҳақида ўз фикрини билдирди.
Яқиндагина Дидье Дешам шогирдлари 1/16 финалда Швеция терма жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этишди (3:0). Бунгача францияликлар Сенегал (3:1), Ирак (3:0) ва Норвегия (4:1) терма жамоалари устидан ғалаба қозонишган эди.
«Бу Франция терма жамосини қандай қилиб тўхтатиш мумкинлигига ақлим етмаяпти. Улар худди Бразилиянинг энг буюк таркибларига ўхшайди — ҳужумда даҳшатли даражада хавфли. Улар билан ўйнайдиган ҳар қандай жамоага омад тилайман, уларнинг барчасига дуолар асқотади!» — деб ёзди Морган ўз ижтимоий тармоқларида.
Чорак финал йўлланмаси учун кечадиган навбатдаги учрашувда «учранглилар» яқиндагина Германия устидан қозонилган ғалаба билан футбол жамоатчилигини ҳайратда қолдирган Парагвай терма жамоасига қарши майдонга тушишади.













