Кириш Регистрация
01/07 02:00 Франция 3-0 Швеция
01/07 06:00 Мексика 2-0 Эквадор
01/07 21:00 Англия 2-1 Конго ДР
02/07 01:00 Бельгия 3-2 Сенегал
02/07 05:00 АҚШ 2-0 Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания - Австрия

«Бавария» ЖЧ-2026 юлдузи Исмоил Сайбарийни расман ўз сафига қўшиб олди

Баҳо:
+ | -

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ПСВ ва Марокаш терма жамоаси ҳужумкор ярим ҳимоячиси Исмоил Сайбарий трансферини расман эълон қилди.

24 ёшли футболчи АҚШ, Канада ва Мексикада ўтаётган Жаҳон чемпионати–2026нинг энг ёрқин кашфиётларидан бирига айланди. Гуруҳ босқичида Сайбариq ҳар учала учрашувда ҳам гол урган илк африкалик футболчи сифатида тарихга кирди.

Бундан ташқари, унинг Шотландия терма жамоаси дарвозасига учрашувнинг 70-сониясида киритган голи ушбу мундиалнинг энг тезкор голига, шунингдек, араб футболчилари орасида Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг тез голга айланди.

Нидерландияга қарши 1/16 финал баҳсида марокашлик футболчи боши ёрилган ҳолда учрашувни охиригача ўтказди. Кейин эса пенальтилар сериясида ҳал қилувчи зарбани аниқ амалга ошириб, ўз жамоасини кейинги босқичга олиб чиқди.

Айни вақтда Сайбарий Жаҳон чемпионатида тўртта учрашувда учта гол урди ва Марокаш терма жамоасининг мундиаллар тарихидаги энг яхши тўпурари бўлиш борасида Юссеф Эн-Несирий билан тенглашиб турибди.

Ўтган клуб мавсумида Исмоил Сайбарий ПСВ сафида барча мусобақаларда 19 та гол уриб, ёрқин мавсум ўтказди. Энди у фаолиятини «Бавария»да давом эттиради ва жамоада Венсан Компани қўл остида тўп тепади.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати–2026 1/8 финалида Марокаш терма жамоаси Канадага қарши баҳс олиб боради.

Манба: sports.kz
Киритилди: 21:25, 01.07.2026.
Ўқилди: 2364 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик