Кириш Регистрация

Роберто Мартинес: «Жаҳон чемпионати эртага бошланади»

Баҳо:
+ | -

Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг 1/16 финалидан ўрин олган Хорватия терма жамоасига қарши бўлажак учрашув ҳақида фикр билдирди. Ўйин 3 июль куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 04:00да бошланади.

«Жамоамиз бирдамлигимиз, иқтидоримиз ва мақсад сари интилишимиз туфайли жуда кучли. Мен кучимизга ишонаман. Тайёргарлик ўтказилган учта ўйинни ўз ичига олди, уларда қийин лаҳзалар бўлди, лекин биз матонат ва фидойилик кўрсатдик. Яхши даражада ўйнаётганингда ғалаба қозониш муҳим, аммо шунчаки ютқазмаслик ҳам аҳамиятли. Колумбияга ютқазмаслик жуда муҳим эди. Жаҳон чемпионати эртага бошланади».

Хорватия терма жамоаси ҳақида

«Хорватия – бу Хорватия, улар тўпга эгалик қилишни яхши кўришади, бу катта таъсирга эга футболчиларга эга бўлган, техник жиҳатдан яхши шаклланган жамоа. Англияга қарши ўйинда улар жуда юқори прессинг ишлатишди, кейин эса прагматикроқ ўйнай бошлашди. Эртага тўпни назорат қила олиш муҳим жиҳат бўлади. Сюрпризлар бўлмайди, жамоалар бир-бирини яхши билишади».

Криштиану Роналду ва Лука Модрич терма жамоадаги фаолиятини якунлаши мумкинлиги ҳақида

«Улар кумирлардир, шундай ўрнаклар бўлиши муҳим. Бу Роналдунинг сўнгги рақси бўлмайди деб умид қиламиз», – деди Мартинес.

Киритилди: 07:24, 02.07.2026.
Ўқилди: 899 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7116]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3462]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3245]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3032]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2176]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2160]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2067]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2008]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2001]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1951]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик