«Марсель» пул етишмовчилиги сабабли шу ёзда Мэйсон Гринвудни сотиб юбориши мумкин.
L’Équipe хабарига кўра, Франция клуби ўз тўпурари учун 50 миллион евро талаб қилмоқда. Яқин вақт ичида «Атлетико» уни сотиб олиш бўйича фаол ҳаракатларни бошлаш ниятида. 24 ёшли инглиз вингерига, шунингдек, футболчига бўлган ҳуқуқларнинг 40 фоизига эгалик қилувчи «Манчестер Юнайтед» ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Вазиятни, шунингдек, «Фенербахче» ва «Рома» клублари ҳам кузатиб бормоқда. Лига 1 нинг ўтган мавсумида Гринвуд 32 та ўйинда 16 та гол урди.













