«Челси» вингери Педру Нету шу ёзда клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.
Football365 маълумотларига кўра, португалиялик футболчи билан шартнома имзолашга «Ливерпуль» қизиқиш билдирмоқда. Яқин вақт ичида «қизиллар» футболчининг эҳтимолий трансфери бўйича сўров юборишни режалаштиришмоқда.
Педру Нету 2024 йилда 60 миллион евро эвазига «Вулверхэмптон»дан «Челси»га ўтган эди. Унинг Лондон клуби билан шартномаси 2031 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
2025/26 йилги мавсумда вингер «кўклар» сафида барча мусобақаларда 52 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали Педру Нетунинг трансфер баҳосини 60 миллион еврога баҳоламоқда.













