Президентнинг 262-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда футбол учрашувларини юқори савияда ташкил этиш мақсадида мамлакатимиз стадионларида марказлашган VAR тизимидан фойдаланиш учун махсус техникаларни ўрнатиш ишлари жадал давом этмоқда.
Ҳозирда «Насаф» стадионига VAR техникасини жойлаштириш ишлари тўлиқ якунланди.
Мазкур саъй-ҳаракатлар ҳакамлик қарорларининг ҳаққонийлигини таъминлаш, шунингдек, ўзбек футболининг халқаро стандартларга мувофиқлигини оширишга хизмат қилади.













