Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

«Манчестер Юнайтед» ва «Ливерпуль» «Рома» аъзоси учун кураш бошлашди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» ва «Ливерпуль» «Рома» ҳамда Марокаш терма жамоаси ярим ҳимоячиси Нейл Эль-Айнауига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар бермоқда.

Манбанинг берган маълумотига кўра, воситачилар 25 ёшли футболчининг трансфери қай даражада реал эканлиги борасида Англия клублари билан музокаралар ўтказишган. Агар лойиқ таклиф тушса, «Рома» Эль-Айнауини сотиб юбориш вариантини кўриб чиқишга тайёр.

Жаҳон чемпионати — 2026да ярим ҳимоячи Марокаш терма жамоасининг барча тўртта учрашувида майдонга тушди, бироқ самарали ҳаракатлари билан ажралиб тура олмади.

2025/2026 йилги мавсумда футболчи «Рома» сафида барча мусобақаларда 34 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг Рим клуби билан шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали ушбу ўйинчининг трансфер баҳосини 23 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 02:12, 03.07.2026.
Ўқилди: 627 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик