Кириш Регистрация
02/07 01:00 Бельгия 3-2 Сенегал
02/07 05:00 АҚШ 2-0 Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания 3-0 Австрия
03/07 04:00 Португалия 2-1 Хорватия
03/07 08:00 Швейцария 2-0 Жазоир
03/07 23:00 Австралия - Миср
04/07 03:00 Аргентина - Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия - Гана

Роналду: «Бугун ҳамма нарсани пенальти ҳал қилишини сезгандим»

Баҳо:
+ | -

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Жаҳон чемпионатининг 1/16 финалидан ўрин олган Хорватияга қарши учрашувда (2:1) пенальти тепишга тайёрланганини тан олди.

Португалияликлар сардори учрашувнинг 68-дақиқасида, рақиблар 0:1 ҳисобида олдинда бораётган бир вазиятда нуқтага яқинлашди ва адашмади. Баҳс якунида эса Гонсалу Рамуш жамоасининг иккинчи, ғалаба тўпини киритди.

«Бугун кундузи ичимда ҳамма нарсани пенальти ҳал қиладигандек бир сезги пайдо бўлганди. Биз бунга тайёр эдик. Осон бўлмади, буни инкор қилмайман. Юрагим тез ура бошлади, лекин мен ўз туйғуларимга ишонишга, инстинктларимга суянишга ва гол уришимга ишонишга ҳаракат қилдим. Бахтимизга, гол урдим. Бу жуда муҳим эди — ўша лаҳзада биз ғалабани илиб кета олишимизни ҳис қилдик», — деди Роналду журналистлар билан суҳбатда.

Айнан 41 ёшли ҳужумчи учрашувнинг энг яхши футболчиси совринига лойиқ кўрилди.

Киритилди: 07:55, 03.07.2026.
Ўқилди: 799 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик