Кириш Регистрация
03/07 04:00 Португалия 2-1 Хорватия
03/07 08:00 Швейцария 2-0 Жазоир
03/07 23:00 Австралия 1-2 Миср
04/07 03:00 Аргентина - Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия - Гана

Лука Модрич VAR тизимини танқид қилди

Баҳо:
+1 | -

Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Лука Модрич 2026 йилги жаҳон чемпионати 1/16 финалида Португалиядан 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганидан кейин VAR тизими ишини кескин танқид қилди.

«Ҳакам Матанович тўпга тегди, деди. Аммо биз такрорий лавҳани кўрдик — ҳеч қаерда унинг тўпга теккани кўринмайди. Агар у тўпга тегмаган бўлса, демак, офсайд ҳам бўлмаслиги керак.

Ҳа, биз бундан кўпроғига лойиқ эдик. Айрим қарорлар бизнинг фойдамизга бўлмади. Ўша пенальти... Агар вазият тескариси бўлганида, VAR ҳеч қачон аралашмасди. VAR энди жорий қилинган пайтдаёқ мен уни ёқтирмаслигимни айтганман. Вақт ўтиши билан у айрим ҳолатларда фойдали бўлди, аммо ундан нотўғри ёки танлаб фойдаланилмоқда. Баъзан қарорлар жамоаларнинг мақомига қараб чиқарилаётгандек туюлади.

VAR фақат очиқ-ойдин ҳакамлик хатоси бўлганида аралашиши керак. Агар вазият баҳсли бўлса, унга аралашмаслик лозим. Бу пенальти эмасди. Икки футболчи ҳам курашди, бир-бирини туртди, ҳеч ким атайлаб тортмади — улар шунчаки бир-бирини ушлаб туришди ва иккаласи ҳам йиқилди. Бундай ўйинда бундай пенальтини белгилаб бўлмайди.

Шунинг учун ҳам айтаман: VAR фақат яққол хато бўлганида ишлаши керак. Агар эпизодни турлича талқин қилиш мумкин бўлса, аралашмаслик зарур. Бу мени жаҳлимни чиқаради ва доим бизнинг зараримизга ишлайди. Аммо борига шукр, олдинга интиламиз. Биз баҳона қилмаймиз, лекин бундай қарорлар ўйинлар тақдирига ва футболчиларнинг ҳиссиётига таъсир қилади. Бу ерда ёш ўйинчилар кўп ва шундай эпизодлар уларни руҳан синдириши мумкин. Жуда ачинарли.

Бу ҳақда бошқа гапиргим келмайди. Биз ўз ўйинимиздан, айниқса иккинчи бўлимдаги ҳаракатларимиздан фахрланишимиз мумкин. Бу ҳамма танийдиган ва ҳурмат қиладиган Хорватия эди», — деди Модрич Jutarnji List нашрига.

Эслатиб ўтамиз, иккинчи бўлимда VAR тавсиясидан сўнг норвегиялик ҳакам Эспен Эскос Хорватия дарвозасига пенальти белгилаган ва уни Криштиану Роналду аниқ амалга оширган эди. Қўшимча дақиқаларда Йошко Гвардиол ҳисобни тенглаштирган бўлса-да, гол офсайд сабаб бекор қилинди. VAR текширувидан кейин маълум бўлишича, тўп Гвардиолга етиб келишидан аввал ярим ҳимоячи Марио Пашалич офсайд ҳолатида бўлган ва тўп унга ҳужумчи Игор Матановичнинг эҳтимолий тегишидан кейин келган деб баҳоланган.

Манба: championat.com
Киритилди: 12:36, 03.07.2026.
Ўқилди: 1334 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик