Кириш Регистрация
03/07 04:00 Португалия 2-1 Хорватия
03/07 08:00 Швейцария 2-0 Жазоир
03/07 23:00 Австралия 1-1 Миср
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия 1-0 Гана

FIFA «Андижон» клубига нисбатан трансфер тақиқини жорий қилди

Баҳо:
+ | -1

FIFAнинг Ассоциацияга юборган хатида «Андижон» футбол клуби Албаниянинг «Лачи» клуби олдидаги мажбуриятларини ўз вақтида бажармагани қайд этилган.

FIFA қарорига кўра, «Андижон» «Лачи» клуби олдидаги молиявий мажбуриятини 45 кун ичида бажариши лозим эди. Бироқ дедлайн сифатида белгиланган 10 июнь санасига қадар ҳам мазкур талаб бажарилмаган.

Шундан келиб чиқиб, клубга нисбатан ушбу иш ёпилгунига қадар кетма-кет учта трансфер ойнаси давомида янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш бўйича тақиқ жорий этилди.

Энди «Андижон» ҳар қандай ҳолатда ҳам Алтин Крезиу трансфери ортидан юзага келган молиявий мажбуриятни бажариши шарт. Мазкур ҳисоб-китоб амалга оширилгач, клуб бу ҳақда FIFAни хабардор қилади. Кейинчалик «Лачи» ҳам тўлов амалга оширилганини тасдиқласа, FIFA трансфер тақиқини бекор қилади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 17:32, 03.07.2026.
Ўқилди: 989 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик