Кириш Регистрация
02/07 01:00 Бельгия 3-2 Сенегал
02/07 05:00 АҚШ 2-0 Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания 3-0 Австрия
03/07 04:00 Португалия 2-1 Хорватия
03/07 08:00 Швейцария 2-0 Жазоир
03/07 23:00 Австралия - Миср
04/07 03:00 Аргентина - Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия - Гана

ЖЧ-2026 да саккиз нафар футболчининг допинг-тестида тақиқланган модда аниқланди

Баҳо:
+ | -

2026 йилги жаҳон чемпионати вақтида Тунис терма жамоасининг саккиз нафар футболчиси топширган допинг-тестларда кленбутерол моддаси бўйича атипик натижалар қайд этилди. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.

Манба маълумотига кўра, футболчиларнинг намуналарида тақиқланган препарат излари аниқланган. Бироқ кейинги текширувлар шуни кўрсатдики, бу ҳолатнинг энг эҳтимолий сабаби Мексикадаги жамоа йиғинида истеъмол қилинган зарарланган гўшт бўлган. Тергов давомида модданинг спорт натижаларини яхшилаш мақсадида атайлаб қабул қилинганига доир далиллар топилмаган.

Қайд этилишича, футболчиларнинг клублари вазиятдан хабардор қилинган. Шу билан бирга, ўйинчиларга нисбатан қандайдир интизомий чоралар қўлланилиши кутилмаяпти.

Кленбутерол Бутунжаҳон допингга қарши агентлиги (WADA) тақиқланган моддалар рўйхатига киритилган. Айрим давлатларда, жумладан Мексикада, ушбу препарат чорвачиликда йирик шохли моллар ўсишини тезлаштириш мақсадида қўлланилиши мумкин. Шу сабабли аввал ҳам спортчилар организмига бу модданинг озиқ-овқат орқали тушиши билан боғлиқ ҳолатлар кузатилган.

Эслатиб ўтамиз, Тунис терма жамоаси ЖЧ-2026 да муваффақиятсиз иштирок этди. Жамоа Швецияга (1:5), Японияга (0:4) ва Нидерландияга (1:3) мағлуб бўлди. Турнирдаги илк учрашувдан кейин бош мураббий Сабри Лямуши истеъфога чиқарилди. Шу тариқа, Тунис жаҳон чемпионатлари тарихида биринчи ўйиндан сўнг бош мураббийини алмаштирган илк терма жамоага айланган эди.

Манба: sports.kz
Киритилди: 17:42, 03.07.2026.
Ўқилди: 437 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик