Германия футбол иттифоқи (DFB) Юрген Клоппни миллий терма жамоа бош мураббийи лавозимида иш бошлашидан олдин Red Bull компанияси билан музокаралар ўтказишига тўғри келади. 59 ёшли мутахассис 2025 йилдан буён Red Bull компаниясида халқаро алоқалар бўйича директор лавозимини эгаллаб келмоқда. Унинг шартномаси 2029 йилнинг якунига қадар мўлжалланган. Бу ҳақда Bild нашрига таянган ҳолда Goal портали хабар бермоқда.
Манбанинг берган маълумотларига кўра, ташкилотлар ўртасидаги музокаралар "анча мураккаб" кечиши мумкин ва мутахассиснинг ўзида хоҳиш бўлишига қарамай, Клоппнинг Германия терма жамоасига тайинланиши кафолатланмаган.
Таъкидланишича, Red Bull шартномани муддатидан олдин бекор қилгани учун бир неча миллионлик товон пули талаб қилиши мумкин. Аввалроқ DFB миллий терма жамоага мураббий олиб келиш учун ҳеч қачон компенсация тўламаган.













