Кириш Регистрация
02/07 01:00 Бельгия 3-2 Сенегал
02/07 05:00 АҚШ 2-0 Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания 3-0 Австрия
03/07 04:00 Португалия 2-1 Хорватия
03/07 08:00 Швейцария 2-0 Жазоир
03/07 23:00 Австралия - Миср
04/07 03:00 Аргентина - Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия - Гана

Расман: Онана яна "Трабзонспор"га ижарага берилди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" дарвозабони Андре Онана халқаро рухсатнома олиниши ва рўйхатдан ўтказилиш шарти билан, 2026/2027 йилги мавсум учун Туркиянинг "Трабзонспор" клубига ижара асосида ўтди. Бу ҳақда "қизил иблислар"нинг расмий сайти хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, камерунлик посбон ортда қолган мавсумда ҳам Туркия жамоаси шарафини ҳимоя қилган эди. У ўшанда 33 та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 40 та гол олиб чиққан ва 6 та учрашувда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Онана 2023 йилнинг ёзида Миланнинг "Интер" клубидан 52,5 миллион евро эвазига "Манчестер Юнайтед"га ўтган эди. Дарвозабоннинг инглиз клуби билан шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган бўлиб, уни яна бир йилга узайтириш банди мавжуд. Transfermarkt портали баҳосига кўра, футболчининг айни пайтдаги бозор қиймати 10 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 19:32, 03.07.2026.
Ўқилди: 288 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик