Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна - Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро - Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон

Об-ҳаво сабаб Бразилия — Норвегия учрашуви вақти ўзгариши мумкин

Баҳо:
+ | -

2026 йилги Жаҳон чемпионати 1/8 финали доирасида бўлиб ўтадиган Бразилия — Норвегия учрашуви бошланиш вақти ўзгариши мумкин. Бу ҳақда ESPN Brasil хабар берди.

Манбага кўра, ФИФА ноқулай об-ҳаво шароити туфайли баҳсни бир соатга кечроқ бошлаш масаласини кўриб чиқмоқда.

Шундай бўлса, учрашув Тошкент вақти билан 5 июлдан 6 июлга ўтар кечаси соат01:00 эмас, балки 03:00да старт олади.

Бундай қарорга ҳудудда кузатилаётган кучли иссиқ сабаб бўлган. Аввалроқ Нью-Йорк ва унинг атрофида ҳаво ҳарорати 37°Cгача кўтарилиши, ҳис қилинадиган ҳарорат эса 43°Cга етиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Учрашув Ист-Ратерфорд шаҳридаги «Метлайф» стадионида бўлиб ўтади.

Манба: www.euro-football.ru
Киритилди: 03:12, 04.07.2026.
Ўқилди: 1521 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик