Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна - Андижон
06/08 20:00 Пахтакор - Бухоро
07/08 19:00 Сурхон - Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив - Динамо
07/08 20:00 Хоразм - Машъал

«Манчестер Юнайтед»га «Барселона»нинг юлдуз футболчиси таклиф қилинди

Баҳо:
+ | -

«Барселона»нинг ўнг қанот ҳимоячиси Жюль Кунденинг номи «Манчестер Юнайтед»га ўтиш билан боғланмоқда.

TEAMtalk нашрининг хабар беришича, «қизил иблислар»га ёзги трансфер ойнасида франциялик футболчини сотиб олиш имконияти таклиф қилинган. «Кўк-анорранглилар» 27 ёшли футболчи учун 60 миллион евродан кўпроқ маблағ талаб қилиши тахмин қилинмоқда. Бироқ манкунианликлар ҳозирча бу трансферга катта қизиқиш билдиришгани йўқ, чунки жамоанинг айни дамдаги устувор вазифаси — мудофаанинг чап қанотини кучайтириш ҳисобланади.

Маълумот учун, Жюль Кунде 2022 йилдан буён «Барселона» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Якунланган мавсумда у Ханси Флик қўл остида барча турнирларда 47 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 та гол ва 4 та голли узатмани ёздириб қўйган.

Киритилди: 12:09, 04.07.2026.
Ўқилди: 1878 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик