Кириш Регистрация
27/07 20:00 Андижон 2-0 Бухоро
27/07 20:00 ОКМК 2-1 Машъал
27/07 20:00 Локомотив 3-1 Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

Рэшфорд ўз келажаги борасида баёнот берди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» клуби ва Англия терма жамоаси ҳужумчиси Маркус Рэшфорд ўз келажаги борасида фикр билдирди.

«Менинг позициям аниқ эди. Келажагим масаласи Жаҳон чемпионати бошлангунга қадар ҳал бўлишини истагандим. Бу содир бўлмади, шу сабабли ушбу масалани турнир якунига қадар қолдирмоқчиман. Ҳозирда бор эътиборимни Жаҳон чемпионатига қаратганман. Биз бу ерда жуда муҳим ва ўзига хос бўлган мақсад йўлида курашяпмиз», — дея Рэшфорднинг сўзларини журналист Фабрицио Романо келтиради.

Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Юнайтед» футболчиси ўтган клуб мавсумини ижара асосида «Барселона»да ўтказган эди. Бироқ Каталония клуби шартномадаги трансферни сотиб олиш ҳуқуқини фаоллаштирмасликка қарор қилди ва натижада футболчи Англияга қайтди.

Киритилди: 12:59, 04.07.2026.
Ўқилди: 2149 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик