Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

«Милан» ҳимоячи билан келишиб олди — трансфер тафсилотлари маълум

Баҳо:
+ | -

«Лацио» клубининг 25 ёшли марказий ҳимоячиси Марио Хила «Милан»га ўтишга жуда яқин турибди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.

Манба берган маълумотларга кўра, томонлар 2031 йилгача мўлжалланган шахсий шартнома шартларини ўзаро келишиб олишган. Агар трансфер муваффақиятли якунланса, испаниялик футболчи «Милан»да йилига 4,5 миллион евро ва бунга қўшимча бонуслар ишлаб топади.

Қайд этилишича, ушбу футболчи учун кечган курашда «Милан» анча манфаатлироқ таклиф билан «Наполи» ва «Аталанта» клубларини ортда қолдиришга эришган. Энди «россонерилар» «Лацио» клуби билан келишувга эришишлари керак. Яқин вақт ичида Милан клуби римликларга 25 миллион евролик расмий таклиф юборишни режалаштирмоқда.

Ортда қолган мавсумда Хила барча мусобақаларни инобатга олган ҳолда 36 та учрашувда майдонга тушди ва самарали ҳаракатлари (гол ёки ассист) билан ажралиб туролмади.

Киритилди: 13:03, 04.07.2026.
Ўқилди: 647 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик