Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

Месси Кабо-Верденинг Испания ва Уругвайга қарши ўйинларини эслади

Баҳо:
+ | -

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси ЖЧ-2026нинг 1/16 финалида Кабо-Верде устидан қўшимча бўлимларда қозонилган қийин ғалаба (3:2) ҳақида гапирди.

39 ёшли футболчи учрашувда гол уриб, баҳс қаҳрамонларидан бирига айланди. Нимчорак финал (1/8 финал) йўлланмаси тақдири эса фақат 111-дақиқада — рақиб футболчиси томонидан урилган автогол эвазига «альбиселесте» фойдасига ҳал бўлди.

«Биз Кабо-Верде терма жамоасининг Испания ва Уругвайга қарши қандай ўйнаганини кўрган эдик. Шу сабабли бугун жуда қийин бўлишини билардик. Плей-офф босқичида осон рақибнинг ўзи бўлмайди. Баъзида одамлар айрим жамоаларнинг имкониятларини паст баҳолашади, лекин биз бугун оғир баҳс кутаётганига амин эдик.

Ушбу учрашувдан ўзимиз учун фойдали хулосалар чиқаришимиз мумкин — ўйиндаги омадсиз ва хато вазиятларни жиддий таҳлил қилиб чиқишимиз керак», — дея The Touchline нашри Мессининг сўзларини келтиради.

ЖЧ-2026нинг 1/8 финалида Аргентина терма жамоаси Мисрга қарши майдонга тушади.

Киритилди: 13:30, 04.07.2026.
Ўқилди: 867 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик