Кириш Регистрация
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина 3-2 Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

ЖЧ-2026 дан чиқиб кетган Сенегал терма жамоасида можаро авж олди

Баҳо:
+ | -

Сенегал терма жамоаси жаҳон чемпионатини тарк этганидан сўнг, миллий терма жамоанинг ўйинларга тайёргарлиги билан боғлиқ катта можаро юзага келди. Sport News Africa нашрининг хабарига кўра, турнир давомида футболчилар спорт режимини қўпол равишда бузишга йўл қўйишган.

Терма жамоанинг айрим аъзолари меҳмонхонага мунтазам равишда дўстларини таклиф қилиб, спиртли ичимликлар ва қимматбаҳо совғалар билан ёпиқ кечалар ташкил қилишган. Мураббийлар штабидаги айрим ходимларнинг лоқайдлиги сабабли футболчилар ўз ҳолига ташлаб қўйилган ва меҳмонхонага фастфуд буюртма қилишган.

Терма жамоа бош мураббийи Пап Тиав Норвегияга қарши ўйин олдидан жамоа билан амалдаги шартномага эга бўлмаган. Янги битим сўнгги сонияларда — жамоа стадионга йўл олишидан бир оз олдин имзоланган.

Сенегаллик мухлислар ижтимоий тармоқларда содир бўлган воқеаларни кескин танқид қилишга улгуришди. Сенегал футбол федерацияси томонидан ҳозирча расмий муносабат билдирилгани йўқ.

Киритилди: 15:25, 04.07.2026.
Ўқилди: 1043 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик