Goal нашри ЖЧ-2026 мусобақасининг 1/16 финал учрашувларидан сўнг бош даъвогарларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.
Франция терма жамоаси рўйхатда биринчи ўринни эгаллади. Нашрнинг ҳисоблашича, Дидье Дешам ихтиёрида турнирнинг энг кучли ҳужум чизиғи мавжуд ва сайт «кимдир уларнинг кетма-кет учинчи бор ЖЧ финалига чиқишига тўсқинлик қила оладими?» деган саволни ўртага ташлаган.
Австрия устидан қозонилган ишончли ғалабадан (3:0) сўнг Испания иккинчи ўринга кўтарилди. Амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина эса Кабо-Вердега қарши кечган жуда оғир ўйиндан кейин учинчи поғонага пастлади. Goal жамоанинг Лионель Мессига ҳаддан ташқари боғланиб қолганини алоҳида қайд этган.
Марокаш терма жамоаси тўртинчи ўринга кўтарилиб олди, Бразилия эса бешинчи поғонада қолди. Португалия терма жамоаси эса саккизинчи ўринга тушиб кетди.
Goal талқинига кўра ЖЧ-2026 фаворитлари Топ-10лиги:
-
Франция
-
Испания
-
Аргентина
-
Марокаш
-
Бразилия
-
Англия
-
Колумбия
-
Португалия
-
АҚШ
-
Мексика













