Кириш Регистрация
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия 1-0 Гана
04/07 22:00 Канада 0-3 Марокаш
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия - Норвегия
06/07 05:00 АҚШ - Бельгия
06/07 23:59 Португалия - Испания

Невилл Англия терма жамоасини танқид қилди: "Ожиз томонимиз жиддий хавотир уйғотмоқда"

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Гари Невилл миллий терма жамоанинг мудофаа ўнг қанотидаги вазиятни кескин танқид қилди.

Жамоанинг собиқ сардори бош мураббий Томас Тухель таркибдаги муаммолар сабабли ярим ҳимоячи Деклан Райсни ўнг қанот ҳимоячиси сифатида ишлатишга мажбур бўлаётганини таъкидлади.

"Мен турнир бошланишидан олдин ҳам айтгандим: бизда тўртта ҳимоячи бор, лекин улар ҳақиқий мудофаа чизиғига айланиши керак. Яккама-якка курашларда улар алоҳида ажралиб туришгани билан, умумий олиб қараганда яхлит бир бутунликни кўрмаяпман. Ожиз томонимиз бизни жиддий хавотирга солмоқда", — дея Невиллнинг сўзларидан иқтибос келтиради Metro нашри.

У шунингдек қуйидагиларни қўшимча қилди:

"Бу биринчи марта кузатилаётгани йўқ. Фулбек (қанот ҳимоячиси) позициясини бошқа футболчилар билан ёпишга ҳаракат қилинган уч-тўртта турнирни эслашим мумкин. 2006 йилда мен биринчи ўйиндаёқ жароҳат олгандим, ўшанда бу позицияга аввал Каррагерни, кейин эса Бекхэмни қўйишганди".

Эслатиб ўтамиз, Англия терма жамоаси 6 июль куни Жаҳон чемпионатининг 1/8 финалида Мексикага қарши майдонга тушади.

Киритилди: 17:42, 04.07.2026.
Ўқилди: 510 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик