Кириш Регистрация

Расман: Окслейд-Чемберлен «Селтик» билан шартномасини узайтирди

Баҳо:
+ | -

Алекс Окслейд-Чемберлен «Селтик»да қоладиган бўлди. Шотландия клубининг расмий сайтида 32 ёшли марказий ярим ҳимоячи бир йилга мўлжалланган янги меҳнат шартномасига имзо чеккани ҳақида маълумот пайдо бўлди.

«Селтик»да яна бир мавсум қолаётганимдан хурсандман. Йигитлар билан кўришишни ва машғулотларни бошлашни интиқлик билан кутяпман. Умид қиламанки, келаси йил биз учун яна бир муваффақиятли мавсум бўлади», — дея футболчининг сўзларини клуб матбуот хизмати келтириб ўтди.

Окслейд-Чемберлен 2026 йилнинг февраль ойидан буён «Селтик» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Мавсумнинг иккинчи ярми давомида «Ливерпуль»нинг собиқ хавбеки 12 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди. Англиялик футболчи шотланд клуби таркибида мамлакат чемпионлигини қўлга киритишга улгурди.

Киритилди: 18:23, 04.07.2026.
Ўқилди: 778 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [5421]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3284]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [2872]

Хаби Алонсо «Челси»дан «Барса» футболчисини олиб келиб беришини талаб қилмоқда [2775]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2554]

«Реал»ни оғир октябрь кутмоқда: Чемпионлар лигаси ва «эл-класико» [2461]

«Барселона»нинг октябрь ойи тақвими маълум бўлди [2182]

Роналду Португалия терма жамоасига қайтишни режалаштирмоқда [2069]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2044]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [1960]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик