«Атлетик Бильбао» клубининг испаниялик вингери Нико Уильямс Лондоннинг «Арсенал» клубига ўтиши мумкин. Бу ҳақда El Nacional нашри хабар бермоқда.
Манбанинг берган маълумотларига кўра, «канонирлар» Уильямснинг шартномасида белгиланган 90 миллион евролик товон пулини тўлаб, трансферни амалга оширишга тайёр. 23 ёшли футболчига «Манчестер Юнайтед» ва «Ливерпуль» клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда, бироқ ушбу курашда айнан «Арсенал» пешқадамлик қилаётгани айтилмоқда.
Якунланган клуб мавсумида Нико Уильямс барча мусобақаларда 32 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 6 та гол ва 7 та голли узатма ёздириб қўйди.
Ҳужумчининг «Атлетик» билан амалдаги меҳнат шартномаси 2035 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.













