Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 1-0 Машъал
09/10 19:00 Пахтакор 0-0 Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро 0-0 Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 00:00 Малага - Эспаньол
10/10 16:30 Арсенал - Лидс
10/10 17:00 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон
10/10 19:00 Астон Вилла - Брентфорд
10/10 19:00 Челси - Борнмут
10/10 19:00 Ипсвич - Фулхэм
10/10 19:00 Сандерленд - Брайтон
10/10 19:15 Алавес - Атлетико
10/10 21:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
10/10 21:30 Барселона - Хетафе
11/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал

Тьяго Алькантара «МЮ» юлдузи Майну учун энг идеал позицияни айтди

Баҳо:
+ | -

«Бавария» ва «Ливерпуль» клублари собиқ футболчиси Тьяго Алькантара «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Кобби Майну ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Майнунинг ўйини менга ёқади. Мен ундан "саккизлик" (марказий ярим ҳимоячи) позициясида фойдаланган бўлардим, чунки у ҳимояланишни ҳам, агрессив ўйнашни ҳам билади. Рақибларни алдаб ўтиш, жарима майдончаси ичига ёриб кириш ва гол уриш қўлидан келади. Майдонда ўзини тутишига қараганда, у — ҳақиқий "саккизлик".

Уни "ўнлик" (ҳужумкор ярим ҳимоячи) позициясига қўя олмайсиз. Агар у орқасида рақиб фолларини бартараф этадиган кимдир борлигини билса, ҳимоя ҳақида кўп бош қотирмасдан, олдинга ўтиши ва жарима майдончасига ёриб кириши мумкин бўлади», — деди Алькантара Рио Фердинанднинг подкастида.

Кобби Майну — «Манчестер Юнайтед» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Жорий 2025/26 йилги мавсумда ярим ҳимоячи «қизил иблислар» сафинда барча турнирларда 30 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 19:01, 04.07.2026.
Ўқилди: 1634 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик