Кириш Регистрация
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия 1-0 Гана
04/07 22:00 Канада 0-3 Марокаш
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия - Норвегия
06/07 05:00 Мексика - Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания

«Манчестер Сити» 16 ёшли вингер Жереми Монгани сотиб олиш арафасида — Орнштейн

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» «Лестер Сити»нинг 16 ёшли вингери Жереми Монгани трансфер қилиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда The Athletic журналисти Давид Орнштейн X ижтимоий тармоғида хабар берди.

Манба маълумотига кўра, трансфер қиймати 10 миллион фунт стерлинг (тахминан 11,7 миллион евро)ни ташкил этади. Бундан ташқари, шартномада 2,5 миллион фунт (2,9 миллион евро) миқдоридаги бонуслар ҳам кўзда тутилган. Шунингдек, «Лестер Сити» футболчининг кейинги трансферидан ҳам муайян улушга эга бўлади.

Аввалроқ Монгага бир қатор клублар қизиқиш билдирган эди. «Лестер Сити» Англия Премьер-лигасидан тушиб кетганидан сўнг харидорлар уни қўлга киритиш бўйича ҳаракатларни янада фаоллаштирди.

Ўтган мавсумда Жереми Монга «Лестер Сити» сафида барча мусобақаларда 30 та учрашувда иштирок этиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 15 миллион евро деб баҳолаган.

Манба: championat.com
Киритилди: 23:49, 04.07.2026.
Ўқилди: 1049 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик