Кириш Регистрация
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия 1-0 Гана
04/07 22:00 Канада 0-3 Марокаш
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия - Норвегия
06/07 05:00 Мексика - Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания

Мбаппе: «Биз ҳам қўпол футбол ўйнай оламиз»

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоаси сардори Килиан Мбаппе ЖЧ-2026 1/8 финалида Парагвайга қарши кечган баҳсдан кейин рақибнинг қаттиқ ва тажовузкор ўйини ҳақида фикр билдирди.

Ҳужумчининг таъкидлашича, Парагвай французларга қарши кучга асосланган ва провокацион услубни қўллашга уринган, аммо Дидье Дешам шогирдлари бундай сценарийга тайёр бўлган.

«Бу — уларнинг ўйин услуби. Ҳар ким ўзида бор имкониятлар билан ўйнайди. Футболда тўғри ёки нотўғри услуб деган тушунча йўқ. Фақат битта йўл бор — ғалаба қозониш. Улар бизга шу тарзда босим ўтказишга ҳаракат қилишди, биз эса худди шундай жавоб қайтардик», — деди Мбаппе.

Франция терма жамоаси сардори яна шундай қўшимча қилди:

«Улар бизни смокингда майдонга тушиб, тўпни чиройли ўйнатади, деб ўйлашганди. Аммо йўқ — биз ҳам қўпол футбол ўйнай оламиз. Агар қўлимизни кир қилишга тўғри келса, буни ҳам қиламиз. Ҳатто шундай ўйинда ҳам биз яхшироқ эдик».

Эслатиб ўтамиз, Франция терма жамоаси Парагвайни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, ЖЧ-2026 чорак финалига йўл олди. Энди французлар ушбу босқичда Марокаш миллий жамоасига қарши майдонга тушади.

Манба: sports.kz
Киритилди: 08:47, 05.07.2026.
Ўқилди: 715 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик