Кириш Регистрация
21/08 19:00 Навбаҳор 1-0 Насаф
21/08 20:00 Пахтакор 0-0 Сурхон

«Барселона» Кристенсен билан шартномани узайтирди, аммо унда махсус банд бор

Баҳо:
+ | -

«Барселона» клуби ҳимоячи Андреас Кристенсен билан шартнома узайтирилганини эълон қилди.

Marca нашрининг берган маълумотларига кўра, даниялик футболчи каталонияликлар билан 2028 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган янги битим имзолаган. Агар ушбу ҳимоячи янги мавсумда «кўк-анорранглилар»нинг умумий ўйин вақтининг 30 фоизидан камида майдонда ҳаракат қилса, «Барселона» у билан шартномани ҳеч қандай товон пулисиз (текинга) бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Шунингдек, Кристенсен келишувни узайтириш учун маошининг 50 фоизга қисқаришига ҳам розилик берган.

Андреас Кристенсен 2022 йилда «Челси»дан «Барселона»га эркин агент мақомида ўтган эди. 2025/26 йилги мавсумда ҳимоячи каталонияликлар сафида барча турнирларда 18 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол муаллифига айланди. Transfermarkt портали Кристенсеннинг трансфер қийматини 8 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 09:32, 05.07.2026.
Ўқилди: 1146 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик