Кириш Регистрация
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия 1-0 Гана
04/07 22:00 Канада 0-3 Марокаш
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия - Норвегия
06/07 05:00 Мексика - Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания

Ди Марцио: Кристиан Ромеро ёзда «Тоттенхэм»ни аниқ тарк этади

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм» ҳимоячиси Кристиан Ромеро фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

Журналист Жанлука Ди Марцио берган маълумотларга кўра, агентлар аргентиналик футболчининг хизматларини «Ювентус» ва бошқа бир қатор жамоаларга таклиф қилишган. Турин клуби футболчининг трансфери устида бош қотирмоқда, шу билан бирга, ўйинчи шу ёзда «Тоттенхэм»ни аниқ тарк этиши таъкидланмоқда.

Кристиан Ромеро 2022 йилда «Аталанта»дан «Тоттенхэм»га 53 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг Лондон клуби билан шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. 2025/26 йилги мавсумда ҳимоячи «шпорлар» сафида барча турнирларда 32 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали Ромеронинг трансфер қийматини 45 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 09:34, 05.07.2026.
Ўқилди: 496 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик