Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Райан Шерки Жаҳон чемпионати — 2026 нинг 1/8 финалидан ўрин олган Парагвай терма жамоасига қарши бўлиб ўтган учрашув ҳақида ўз фикрларини билдирди. Дидье Дешам шогирдлари Килиан Мбаппенинг 11 метрлик нуқтадан киритган голи эвазига 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
«30 марта фол ишлатиб, бирорта ҳам сариқ карточка олмаслик мумкин деб ҳеч ўйламагандим. Бу учрашувда биз ҳақиқий урушга тайёр эканлигимизни кўрсатдик», — дея ярим ҳимоячининг сўзларини ижтимоий тармоқларда инсайдер Фабрицио Романо келтирмоқда.
Нуфузли мусобақадаги навбатдаги учрашувни Франция терма жамоаси Марокаш миллий терма жамоасига қарши ўтказади. Чорак финал баҳси пайшанба куни, 9 июль куни бўлиб ўтади.













