Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика - Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Ибраҳимович Парагвай — Франция ўйини ҳақида: «Агар у ерда мен бўлганимда...»

Баҳо:
+ | -3

Машҳур собиқ ҳужумчи Златан Ибраҳимович ЖЧ-2026 нинг 1/8 финали доирасида бўлиб ўтган Парагвай ва Франция терма жамоалари ўртасидаги яқиндаги учрашув ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Парагвайликлар майдондаги қўпол ўйинлари ва рақибларни провокация қилишга (издан чиқаришга) уринишлари билан футбол жамоатчилигининг ғазабини қўзитишди, бироқ бош ҳакам уларга бирорта ҳам сариқ карточка кўрсатмади, қизил карточка ҳақида-ку гапирмаса ҳам бўлади.

«Агар бу учрашувда мен иштирок этганимда, менга тўрт ёки бешта қизил карточка кўрсатишган бўларди. Мени провокация қилишларини ёқтирмайман, чунки мен ҳақиқий футбол ўйнашни хоҳлайман. Аммо французлар совуққонлик намойиш этишди, хотиржамликни сақлаб қолиб, табассум билан жавоб қайтаришди. Бу энг яхши жавоб — шунчаки табассум қилиш ва бундай ўйинларга аралашмасликдир», — дея Ибраҳимовичнинг FOX Sports телеканалидаги фикрларини келтиради матбуот.

Эслатиб ўтамиз, Франция терма жамоаси учрашувнинг 70-дақиқасида Килиан Мбаппе томонидан пенальтидан киритилган гол эвазига минимал ҳисобда ғалаба қозонди.

Киритилди: 13:21, 05.07.2026.
Ўқилди: 1538 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик