Кириш Регистрация
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия 1-0 Гана
04/07 22:00 Канада 0-3 Марокаш
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия - Норвегия
06/07 05:00 Мексика - Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания

«Фенербахче» Гринвудга қизиқаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди

Баҳо:
+ | -

«Фенербахче» клуби Гринвуд бўйича музокаралар олиб борилаётгани ҳақидаги миш-мишларни расман рад этди, деб ёзади football-italia.net нашри.

«Рома» клуби жиддий тарзда кузатаётган «Марсель» вингери Мэйсон Гринвуднинг трансфери билан боғлиқ вазият янги миш-мишлар билан бойишда давом этмоқда. Туркиянинг «Фенербахче» клуби расмий баёнот билан чиқиб, Франция клуби билан музокаралар олиб борилаётгани ҳақидаги маълумотларни инкор этди.

Аввалроқ туркиялик инсайдер Яғиз Сабунжуўғли «Фенербахче» Гринвуд учун «Марсель»га 50 миллион евро тўлашга тайёр эканлигини ва гўёки клубнинг икки нафар вакили музокаралар ўтказиш учун Францияга учиб кетганини даъво қилган эди.

Бунга жавобан Истанбул гранди расмий баёнот эълон қилиб, айни дамда клубдан ҳеч ким трансфер музокаралари олиб бориш учун Францияда бўлиб турмаганини қатъий таъкидлади. Клуб раҳбарияти мухлисларни нотўғри маълумотлар билан мунтазам равишда чалғитишга бўлаётган уринишлар туфайли ушбу баёнотни беришга мажбур бўлганини қайд этди.

Шунга қарамай, инсайдер Сабунжуўғлининг манбаси ва Франциянинг Footmercato нашри «Фенербахче» директори Феридун Гежель барибир Францияда бўлиб турганини даъво қилишда давом этмоқда.

Киритилди: 13:33, 05.07.2026.
Ўқилди: 316 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик