Кириш Регистрация
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия 1-0 Гана
04/07 22:00 Канада 0-3 Марокаш
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия - Норвегия
06/07 05:00 Мексика - Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания

Франция футбол федерацияси раҳбари Чилавертни ирқчиликда айблади

Баҳо:
+ | -

Франция футбол федерацияси (FFF) президенти Филипп Диалло Парагвай терма жамоаси собиқ голкипери Хосе Луис Чилавертнинг Франция миллий терма жамоаси шаънига айтган сўзларини кескин танқид қилди.

Жамоалар ўртасидаги 1/8 финал учрашуви олдидан Чилаверт парагвайликлар «Африка терма жамоаси»га қарши майдонга тушишини айтиб, французлар таркибидаги аксарият футболчиларнинг келиб чиқишига шама қилган эди.

«Мен Чилавертнинг Франция терма жамоасига қаратилган ирқчилик характеридаги баёнотларини энг қатъий тарзда қоралайман», — дея Диаллонинг сўзларини келтиради FFF матбуот хизмати.

У ўз сўзига қўшимча қилиб, Чилаверт ўз вақтида буюк дарвозабон бўлганлигини, бироқ йиллар ўтиб ўз обрўси ва репутациясини йўқотганини айтиб ўтди. Эслатиб ўтамиз, учрашув французларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди ва улар чорак финалга йўл олишди.

Киритилди: 13:42, 05.07.2026.
Ўқилди: 404 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик