Манбанинг ёзишича, «Манчестер Юнайтед» «Ювентус» хавбеки Кефрен Тюрамнинг трансфери имкониятларини кўриб чиқмоқда.
Шунингдек, футболчига АПЛнинг бошқа клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда. Тюрамнинг «Ювентус» билан меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Transfermarkt ярим ҳимоячининг қийматини 38 миллион еврога баҳоламоқда.
Кефрен Тюрам «Ювентус» таркибида жами 96 та учрашув ўтказди. Уларда хавбек тўққизта гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди.













