Кириш Регистрация
28/07 20:00 Насаф 1-0 Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм 1-0 Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи 1-1 Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо 3-2 Қўқон-1912

«Бавария» Бремер учун 30 млн евро таклиф қилди

Баҳо:
+ | -

«Бавария» «Ювентус» ҳимоячиси Бремер учун 30 миллион евро таклиф қилди, бироқ «бьянконери» Бразилия терма жамоасининг 29 ёшли ўйинчисини 40 миллионга баҳоламоқда.

Бремер жамоадан кетиш вариантини кўриб чиқмоқда, чунки у совринлар учун курашишни истайди ва Турин клубидаги қайта қуришлар тезкор муваффақиятни кафолатламаслигини тушуниб турибди.

Бразилиялик футболчининг шартномасида 58 миллион евро миқдорида товон пули ҳақидаги банд мавжуд бўлиб, у 10 августга қадар амал қилади, бироқ «Ювентус» раҳбарияти кимдир бунча сумма тўлашига ишонмаяпти.

А Сериянинг ўтган мавсумида Бремер 26 та учрашув ўтказиб, 4 та гол урди, 3 та голли узатмани амалга оширди ва 5 та сариқ карточка олди. Айни пайтда у Бразилия терма жамоаси ихтиёрида жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда.

Киритилди: 15:55, 05.07.2026.
Ўқилди: 556 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик