Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Ла Лига 1-туридан ўрин олган «Реал» ва «Реал Сосьедад» ўртасидаги учрашув қолдирилади

Баҳо:
+2 | -

Ла Лиганинг 1-туридан ўрин олган ва 16 августга белгиланган Мадриднинг «Реал» ҳамда «Реал Сосьедад» жамоалари ўртасидаги ўйин бошқа муддатга қолдирилади ва шу ойнинг охирида бўлиб ўтади. Бунга «қаймоқранглилар»нинг камида бир нафар футболчиси 2026 йилги жаҳон чемпионати ярим финалида иштирок этиши сабаб бўлади. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Қайд этилишича, бундан олдин Ла Лига президенти Хавьер Тебас жаҳон биринчилигининг ярим финалида (14-15 июль) камида бир нафар футболчиси ўйнайдиган барча жамоаларнинг учрашувлари қолдирилишини маълум қилган эди.

Мусобақанинг 1/4 финалида Франция ва Марокаш терма жамоалари ўзаро тўқнаш келишади. «Учранглилар» таркибида «Реал» футболчилари бўлган Килиан Мбаппе, Орельен Тчуамени ва Ибраима Конате тўп тепади. Марокашда эса Браим Диас мавжуд.

Киритилди: 16:25, 05.07.2026.
Ўқилди: 839 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик