Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия - Норвегия
06/07 05:00 Мексика - Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

«Рома» Гринвуд учун таклиф тайёрламоқда

Баҳо:
+ | -

«Рома» «Марсель» ҳужумчиси Мэйсон Гринвуд бўйича таклиф тайёрлаш учун клуб хўжайинларидан розилик олди. Бу ҳақда RomaPress хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, 23 ёшли инглиз ҳужумчиси айни пайтда бошқа вариантларни кўриб чиқишни тўхтатиб турибди ва Рим клуби томонидан аниқ қадам ташланишини кутмоқда. Футболчига «Фенербахче» ва «Атлетико» ҳам қизиқиш билдирган эди, бироқ айнан «Рома» сўнгги кунларда музокаралар жараёнини тезлаштирди.

Corriere dello Sport нашрининг қайд этишича, римликлар бонуслар ва кейинги сотувдан фоизни ўз ичига олган ҳолда жами 45 миллион евро миқдорида маблағ сарфлашади.

Трансфер бўйича якуний қарор яқин 24 соат ичида қабул қилиниши кутилмоқда. Клуб ҳужумчининг Франция жамоасининг ўқув-машғулот йиғини қайдномасига киритилмаслигидан умид қилмоқда, бу эса битимни тезлаштириши мумкин.

Киритилди: 17:34, 05.07.2026.
Ўқилди: 405 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик